Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Reuters: Трамп Сурия ва Ироқдаги қўшинлар борасида Пентагонга кенг ҳуқуқлар берди
АҚШ президенти Дональд Трамп Пентагонга кенг ваколатлар тақдим этди. Унга мувофиқ, Америка мудофаа вазирлиги Сурия ва Ироққа сафарбар этилган қўшинлар сонига мустақил равишда ўзгартиш кирита олади. Бу ҳақда Reuters агентлиги АҚШ маъмуриятидаги манбаларига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.
Бироқ, манбаларнинг сўзларига кўра, шу пайтга қадар ҳеч қандай ўзгариш қилингани йўқ. Агентликнинг мудофаа вазирлигидаги манбаларининг айтишича, АҚШнинг Ироқ ва Суриядаги стратегияси ҳамон маҳаллий кучларни ИШИДга қарши курашида қўллаб-қувватлашдан иборат. Бу усул, деб ёзади Reuters, АҚШнинг қуруқликдаги кучларининг йирик контингентини минтақага сафарбар этиш заруратини йўққа чиқарди.
Айни вақтда, расмий маълумотларга кўра, Ироқда 5 262 америкалик ҳарбий хизматчи бор. Сурияда 503 нафар ҳарбий ўз мажбуриятини адо қилмоқда. Трамп қарори эса, Американинг жойлардаги ҳарбий қўмондонлари ваколатларини кенгайтириш томон ташланган қадам бўлди.
АҚШ қуролли кучларини кучайтириш тарафдорлари, хусусан Конгрессдагилар ҳам президентнинг бу қарори жанг майдонида кутилмаган ҳолатларга зудлик билан чора кўриш имконини беради, деб ҳисоблашмоқда. Ироқ ҳукумати, ўз навбатида, АҚШ кучларининг минтақада бўлиши кераклигини таъкидлайди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025