24 йиллик умуман юрмаган Porsche 911 сотувга қўйилди
RM Sothebyʼs ким ошди савдо уйи ноёб маҳсулотни ким ошди савдосига қўйди. Бу Porsche 911 Carrera RSR 3.8 намунаси бўлиб, у атиги 51 дона ишлаб чиқарилган. Сотувга қўйилган автомобиль 1993 йилда ишлаб чиқилган ва қизиқарли томони шундаки, у деярли ҳаракатланмаган. Машина бор-йўғи 10 км масофани ортда қолдирган.
Carrera RSR 3.8 трек спорткари сифатида ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг аксар нусхаси ажойиб интерьерга ва хавфсизлик каркасига эга бўлган. RM Sothebyʼs савдо уйининг таъкидлашича, ушбу автомобиль салони яхши сақланган иккинчи машинадир. Унинг биринчи эгаси машина интерьери тўлиқ қизил рангда бўлишини хоҳлаган.
Буюмга тақдим этилган изоҳда айтилишича, автомобиль ўзининг асл техник жиҳатларини тўла сақлаб қолган. Шу билан бирга, спорткар нима сабабдан ва қаерда 24 йил турганига ойдинлик киритилмаган.
Икки эшикли 964-авлод 911 негизида барпо этилган машина кузови Turbo-намунасидан олинган. Унга ўрнатилган атмосферали 3,8 литрли оппозит мотор 350 от кучини беради. Норасмий маълумотларга кўра, аслида от кучи расмий рақамлардан фарқ қилади ва 375 от кучига тенгдир.
Ноёб Porsche савдоси май ойи охирида Италияда бўлиб ўтади. Унинг нархи бир млндан бир неча миллион еврогача бўлиши айтилмоқда.
Мавзуга оид
01:13 / 21.11.2024
Белгиялик рассомнинг «Ёруғлик империяси» туркумига кирувчи картинаси 121,2 млн долларга сотилди
11:38 / 13.11.2024
Тошкентда пулли "парковка"лар ташкил этиш учун аукцион ўтказилади
18:43 / 16.08.2024
Тошкентда АҚШ элчихонаси эски хизмат автомобиллари аукциони қолдирилди
11:29 / 14.08.2024