Фан-техника | 11:51 / 28.04.2017
21973
3 дақиқада ўқилади

Apple нок ва бошқа меваларга қарши

Фото: mazda.ru

Apple компанияси юристлари Европа патент идорасини фақатгина ўзлари мевалардан логотип сифатида фойдаланишга ҳақли эканлигига ишонтира олишди.

Apple компанияси тишланган олма аҳоли онгидан шунчалик мустаҳкам ўрин эгаллаганки, бозорнинг шу сегментида бошқа мева туширилган логотип ҳам сохта солиштиришлар ва истеъмолчиларнинг адашишига сабаб бўлишини исботлай олган.

Компания Pear Technologies ўз логотипида тишланган нок тасвирини ишлатишни мўлжаллай бошлаганидан сўнг Европа патент идорасига мурожаат қилган.

“Ўз-ўзидан маълумки, нок — олма эмас. Бироқ нок кўринишидаги логотип, айниқса унинг абстрак шакли, нозик силуэти ва юқорига чиқиб турган банди эътиборга олинса  — Apple нинг машҳур логотипи билан аниқ таққос вужудга келади.

Бошқача қилиб айтганда, нок — олма сингари яхши мева, мана, Pear Technologies ўз истеъмолчиларига нимани шаъма қилмоқда”, — дейилади Европа патент идорасининг тушунтиришида.

Илгарироқ Apple Pear Technologies’нинг нок кўринишидаги, “олма”га ўхшамайдиган бошқа логотипининг қайддан ўтишига ҳам тўсқинлик қилган эди.

Энди халқаро маҳсулот белгилари реестрида нок тасвирланган яна бир нечта маҳсулот белгилари бор. Масалан, мана бу белгига нисбатан ҳам ариза топширилган (афтидан, яна Apple томонидан):

Ҳозирча Apple нокка қарши курашиш билан чекланадими ёки техника ва софт ишлаб чиқарувчи бошқа компанияларнинг “мевали” логотипларига ҳам қарши курашадими, аниқ эмас.

Хусусан, Raspberry Pi Foundation (банк картаси катталигидаги бир платалари компьютер ишлаб чиқарувчи компания) жуда кўп мамлакатларда, жумладан, АҚШда ҳам ўзининг «резаворли” маҳсулот белгисини қайддан ўтказган:

Ёки Швециянинг Cherry AB компаниясини олайлик, улар 1997 йилдаёқ “гилосли” маҳсулот белгисни қайддан ўтказган.

Яна бир мевали маҳсулот белгиси Американинг Hak5 LLC компаниясига тегишли — у Pineapple симсиз сигналини ушлаш учун мўлжалланган гаджетларда тасвирланган:

Шунингдек, IT-компаниялар халқаро маҳсулот белгилари реестрида ўнлаб бошқа, кам танилган мевали рамзлар туширилган белгилар бор. Масалан:

Бундан ташқари, мевали логотипларнинг Apple томонидан монополиялаштирилиши адолатлими, деган савол ҳам кўндаланг бўлмоқда. Чунки азалдан компютер ва шунга ўхшаш техникаларни ўрик логотипи остида ишлаб чиқарган машҳур фирма мавжуд:

Бироқ, Apricot компанияси ўз бизнесини ниҳоялаши билан унинг маҳсулот белгилари ҳам ҳаракатдан тўхтаган. Энди ўрик ўрнини олма эгаллади. Қизиқ, Apple дастидан IT ва технология бозорида бирорта мева қолармикан?

Мавзуга оид