Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ШҲТ Форумининг мажлиси бўлиб ўтади
2017 йил 11-12 май кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Форумининг XII мажлиси бўлиб ўтади. Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ҳиндистон, Покистон, Эрон ва Афғонистон делегациялари Форум ишида қатнашадилар. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар қилмоқда.
ШҲТ Форуми қатнашчилари ташкилот ҳудудида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари, хавфсизлик соҳасини янада ривожлантиришнинг муҳим жиҳатлари, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва инвестициявий ҳамкорлик ҳамда ташкилотни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилишади.
Улар, шунингдек, кузатувчи-давлатлар ва мулоқотдаги ҳамкор давлатлар билан мулоқотни фаоллаштириш, уларнинг улкан салоҳиятини ШҲТ доирасидаги қўшма фаолиятга жалб қилиш каби масалалар ҳам ШҲТ Форуми учрашуви кун тартибига киритилган.
Делегациялар аъзоларига Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясига доир маълумотлар берилади.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
17:57 / 29.04.2025