Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея ва АҚШ Шимолий Корея ракета учирганидан сўнг машқларни бошлади
АҚШ ва Жанубий Корея КХДР баллистик ракетани учирганидан сўнг Япон денгизида қўшма денгиз машқларини бошлади. Бу ҳақда «Рёнхап» хабар бермоқда.
Машқларда Жанубий Корея ҳарбийлари ва АҚШ қуролли кучларининг таркибида «Карл Винсон» атом авиаташувчиси бўлган зарба гуруҳи иштирок этмоқда.
Ҳозирча ҳарбийлар машқлар қанча муддат ўтказилишига оид ҳеч қандай баёнот беришмади. Кутилишича, улар кейинги ҳафтада якунланади.
Агентлик маълумотига кўра, бу сўнгги икки ой ичида Корея Республикаси сувларида Американинг «Карл Винсон» авиаташувчиси иштирокидаги иккинчи амалиётдир.
Тахминларга кўра, авиаташувчи бортида қарийб 100 та ҳарбий самолёт бор.
Аввалроқ Американинг “Карл Винсон” авиаташувчиси шанба, 29 апрель куни Цусима бўғози орқали Япон денгизига киргани ҳақида хабар бергандик.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025