Жамият | 18:43 / 30.04.2017
7292
1 дақиқада ўқилади

Дэвид Кэмерон 25 минг фунтга дизайнерлик фургонини харид қилди

Фото: bbc.com

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон кичик фургон харидига 25 минг фунт сарфлади. Кэмерон унда китоб ёзиш билан шуғулланмоқчи. Бу ҳақида BBC маълум қилди

Манбага кўра, фургонга ўхшаш ажойиб вагонни у ўз уйи ҳовлисига жойлаштирган. 

Вагон ичи ҳақиқий уйга ўхшайди, унда нафақат диван-каравот, балки печь ҳам бор. 

Кэмероннинг сўзларига кўра, бундай ноёб "ҳужра" пайдо бўлиши билан оила аъзолари ундан фойдаланиш борасида баҳслашиб қолишган. 

"Менинг фарзандларим ундан болалар ўйнайдиган хона сифатида фойдаланишмоқчи. Мен эса унда китоблар ёзишни режалаштиряпман, ўғилларим эса унинг қўшимча ётоқхона бўлишини исташмоқда", - деди у.

Фото: bbc.com

Таъкидлаш жоизки, бир вақтлар Кэмерон ўзининг Буюк Британия бош вазири лавозимидаги фаолияти ҳақида сўзловчи таржимаи ҳолини ёзмоқчи эканлиги тўғрисида айтган. 

Фото: bbc.com

Мавзуга оид