Жаҳон | 08:20 / 01.05.2017
7643
1 дақиқада ўқилади

Блэр Британияни қутқариш учун сиёсатга қайтмоқчи

Фото: Ben Stevens/globallookpress

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр кутилмаганда сиёсатга қайтиш истагини билдирди. Бу ҳақда Daily Mirror нашри хабар бермоқда. Гап шундаки, Блэр Британияни брексит бўйича бефойда битимдан қутқариб қолмоқчи.

Унинг айтишича, брексит билан боғлиқ вазият уни "сиёсатда фаолроқ иштирок этишга" ундаган сабаб бўлди.

Блэр, шунингдек, қиролликни қутқариш учун ҳамма нарсага, ҳаттоки "қўлини кир қилишга" ҳам тайёрлигини айтди.   

Сиёсатчининг айтишича, у брексит учун овоз берган халқ истагига беписандлик қилмоқчи эмас. Бироқ унинг фикрича, брексит бўйича якуний келишув тақдим қилинганда британияликларнинг бу масала бўйича фикрлари ўзгариши мумкин.

Аввалроқ қиролликнинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича вазири Дэвид Дэвис брексит бўйича музокаралар Британия тарихидаги энг мураккаби бўлишини айтганди.

Мавзуга оид