Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Паралимпиячилар Британиядаги сузиш бўйича халқаро мусобақада ажойиб натижа кўрсатишди
Жорий йилнинг 27-30 апрель кунлари Буюк Британиянинг Шеффелд шаҳрида паралимпиянинг сузиш спорт тури бўйича Жаҳон серияси туркумига кирувчи халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 45та давлатдан 575 нафар спортчи иштирок этиб, улар орасида 6 нафар Ўзбекистон паралимпия спортчилари ҳам совринли ўринлар учун куч синашдилар.
Ҳамюртларимиз ушбу нуфузли халқаро мусобақада жами 9та медални қўлга киритдилар. Жумладан, Хорлин Дмитрий 200м. комплекс сузишда (02:16.14), 400м. эркин сузишда (04:11.41) ва 100м. баттерфляй усулида сузишда (00:59.21) 3та олтин медалга эга бўлди.
Турсунхўжаев Музаффар 50м. ва 100м. эркин сузишда 2та кумуш медали соҳиби бўлди. Аёллар ўртасида кечган баҳсларда эса Тошпўлатова Шоҳсанам 50м. эркин усулида бронза медални ва 200м. комплекс сузишда (02:26.62) ҳамда 100м. баттерфляй усулида (01:05.51) 2 та кумуш медалини қўлга киритди.
Яна бир спортчимиз Омилова Фотима 100м. брасс усулида (01:15.12) бронза медали соҳибаси бўлди.
Мавзуга оид
18:10 / 12.09.2024
Ўзбекистон сузиш федерацияси мансабдорлари томонидан 2 млрд сўмдан ошиқ маблағ талон-торож қилинди
21:22 / 09.09.2024
Паралимпия ғолиб ва совриндорларига совғалар топширилди — фотолар
14:07 / 09.09.2024
9 сентябрда маҳаллий авиарейсларнинг айримлари халқаро терминалда амалга оширилади
09:30 / 09.09.2024