Парижда президентликка номзодларга қарши намойишлар бўлиб ўтди, полиция куч ишлатди
Франция пойтахти Париж шаҳрида мамлакат президентлиги учун номзодлар Эммануэль Макрон ва Марин Ле Пенга қарши норозилик намойишлари ўтказилди. Ле Пенга қарши Франциядаги кўплаб синдикатлар, хусусан, "Меҳнаткашлар конфедерацияси", CGT ва FO касаба уюшмаси аъзолари чиқишган. Бу намойишлар биринчи май куни муносабати билан ўтказилган. Намойишчилар Республика майдонидан Насьон майдонига қадар юриб ўтишган.
Полиция тартиббузарларга қарши кўздан ёш сиздирувчи газ қўллашга мажбур бўлган.
Намойишчиларнинг баъзилари юзига ниқоб таққан ҳолда полициячилар томон шишалар ва ёнаётган буюмлар ирғитишган.
BFMTV телеканали маълумотига кўра, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг камида 3 нафари жароҳат олган. Полициячилардан бирининг кийим ёна бошлаган, уни тез орада ўчиришган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, тўқнашувлар вақтида намойишчилардан ҳам бир неча киши жароҳатланган.
Қайд этиш керакки, бу намойиш Францияда сайловларнинг иккинчи тури бошланишига 1 ҳафта қолган вақтда, мамлакатда хавфсизлик чоралари кучайтирилган бир пайтда рўй берди.
🎥 #SputnikVidéo Pétards, cocktails Molotov: la tension monte d'un cran à la manif «Ni Le Pen ni Macron»https://t.co/XaEOoq1dUR pic.twitter.com/G3N2UKm2IQ
— Sputnik France (@sputnik_fr) May 1, 2017
Мавзуга оид
08:31 / 14.11.2024
Париж прокуратураси Марин Ле Пенга 5 йиллик қамоқ жазосини талаб қилмоқда
10:30 / 01.11.2024
Гуржистон мухолифати янги норозилик намойиши ҳақида маълум қилди
09:30 / 25.10.2024
Ливанга ёрдам бериш учун Парижда тахминан 1 млрд евро йиғилди
22:36 / 24.10.2024