Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Архитектура ва қурилиш давлат қўмитасини ислоҳ қилишга фармон берди
Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизматида хабар берилди.
Мазкур ҳужжат архитектура ва шаҳарсозлик соҳасини ривожлантириш, шаҳар ва аҳоли пунктлари бош режаларининг ишланмалари ва уларни амалга оширишни яхшилаш, давлат органлари ва хўжалик бошқармалари масъулиятини ошириш мақсадларида қабул қилинди.
Фармонда Ўзбекистон Республикасининг Архитектура ва қурилиш Давлат қўмитаси фаолиятининг асосий вазифа ҳамда йўналишлари белгилаб берилди.
Фармонга мувофиқ, Архитектура ва қурилиш Давлат қўмитаси тузилмасида лойиҳалаштириш, инновацион лойиҳавий қарорлар, технологиялар ва қурилиш материалларини жорий қилиш бўйича Техник мувофиқлаштириш бошқармаси яратилди.
Архитектура ва қурилиш Давлат қўмитасининг Лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари сифати устидан давлат назорат бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш Давлат қўмитаси қошидаги Архитектура-қурилиш назорати Давлат инспекциясига айлантирилди.
Қорақалпоғистон Архитектура ва давлат қурилиш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрининг Архитектура ва қурилиш бош бошқармалари қошида давлат унитар корхоналари шаклидаги Архитектура-режалаштириш бюролари ташкил қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Республика Архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг янгиланган таркиби тасдиқланди.
Мавзуга оид
15:05 / 06.05.2025
Тошкентдаги 21 та бинони ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш таклиф этилмоқда
15:05 / 04.01.2025
Хитойда қурилаётган “қуёшли” осмонўпар бино суратлари намойиш этилди (фото)
18:34 / 11.12.2024
Қурувчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур — Конституциявий суд
12:25 / 26.03.2024