Германия мудофаа вазири АҚШга кўзланган ташрифини бекор қилди
ГФР мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйен АҚШга режалаштирилган ташрифини бекор қилди, бунга давлат хавфсизлигига таҳдид солувчи жиноятларни тайёрлаётган ҳарбийнинг қўлга олинишига оид ишларни ўрганиш зарурати сабаб қилиб кўрсатилди. Reuters агентлиги шу ҳақида хабар берди.
Фон дер Ляйен 3-4 май кунлари АҚШга ташриф буюриб, Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис ва бошқа расмийлар билан учрашишни режалаштирганди. Бироқ идорада ҳозир унинг учун қўлга олинган ҳарбийнинг ишига ойдинлик киритиш устувор аҳамият касб этиши таъкидланган.
Германиянинг Франкфурт-на-Майне шаҳри полицияси ўтган ҳафтада 28 ёшли катта лейтенант бундесверни қўлга олди. ОАВ маълумотларига кўра, ҳарбий хизматчи 2015 йил охирида Гисен шаҳрида суриялик қочқин сифатида рўйхатдан ўтган. Манбада таъкидланишича, у сиёсий қарашлари тўғри келмагани туфайли қатл қилишни кўзланган қурбонлари рўйхатини тузиб юрган.
Мавзуга оид
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
14:32 / 16.11.2024