Жамият | 00:41 / 02.05.2017
23634
1 дақиқада ўқилади

Рентген ҳинднинг танасида 75 та игна борлигини кўрсатди

Фото: dailymail.co.uk

Ҳиндистонда бир эркак шифохонага оёғи бармоғидаги оғриқ билан шикоят қилган. Шифокорлар эркакка оёғини операция қилишни таклиф қилишган ва уни рентген қилишган. Рентген натижалари эса кўпни кўрган шифокорларни ҳам ҳайратлантирди: аниқланишича, беморнинг организмида 75 та игна бор бўлган. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда

Игналар беморнинг қўл-оёқлари, бўйин соҳаларида бўлган. 

Эркак бу игналар унинг организмига қандай тушиб қолганини билмаслигини айтган. бироқ шифокорлар бу атайлаб қилинганини тахмин қилишмоқда. Таъкидланишича, эркак маҳаллий темир йўл компаниясида ишлайди. Ҳозир у шифохонага ётқазилган ва шифокорлар кузатуви остида қолмоқда. 

Фото: dailymail.co.uk
Фото: dailymail.co.uk

Мавзуга оид