Жаҳон | 21:25 / 02.05.2017
7474
2 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони "ислом аҳли устидан ҳукмронлик қилиш"га уринаётган Эронни танқид қилди

Фото: /twitter.com

Саудия Арабистони валиаҳд ўринбосари, мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмоннинг сўзларига кўра, Эроннинг "ислом олами устидан ҳукмронлик қилиш" истаги унинг Саудия Арабистони билан мулоқотни йўлга қўйишига тўсқинлик қилмоқда.

"Эроннинг позицияси қуйидагича - имом Маҳдий келади,  унинг келишига тегишли шароит яратилиши керак ҳамда улар ислом аҳли устидан ҳукмронлик қилиши керак", - деди саудиялик нуфузли сиёсатчи маҳаллий MBC телеканалига берган интервьюсида икки мамлакат ўртасида алоқалар йўлга қўйилиши борасидаги саволга жавоб берар экан. Twitter'да интервьюдан парчалар жойланди. 

Эрон ва Саудия ўртасидаги келишмовчиликлар 2011 йилда Яқин Шарқ минтақасида "араб баҳори" бошланган вақтда янада кучайди - унда Теҳрон шиа кучларини, Ар-Риёд эса суннийларни қўллаб-қувватлади. 

2016 йил бошида Саудия Арабистони Эрон билан дипломатик алоқаларига чек қўйди. Бунга Унинг Эрон шаҳарларидаги дипломатик миссияларига уюштирилган ҳужумлар сабаб бўлган. 

Мавзуга оид