Ўзбекистон | 17:58 / 02.05.2017
153869
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда милиция сўзи қўлланилмаяпти

Фото: Халқаро пресс клуб

Тошкентдаги Халқаро пресс клубда Ички ишлар вазири А. Азизов ва вазирлик бошқармалари раҳбарлари иштирокида навбатдаги сессия бўлиб ўтди. Унда ички ишлар вазирлиги доирасида ўтказилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз борди. Бундан ташқари, ОАВ вакилларини қизиқтирган турли саволларга жавоб қайтарилди.

Жумладан, ички ишлар идоралари ходимларининг хизмат либослари ўзгаришига доир маълумотларга ойдинлик киритиш баробарида, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида ички ишлар идоралари милиция эмас, полиция деб аталаши мумкинми, деган савол берилди. 

Ўзбекистон Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов. Фото: Халқаро пресс клуб

Ушбу саволга жавоб берган Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов айни вақтда милиция сўзи муомаладан олингани, бунинг ўрнига ички ишлар идораси деб аталаётганини маълум қилди. Либослар хусусида сўз юритган вазир, бу борада турли мутахассислар, хусусан тўқимачилик саноати вакиллари билан ҳамкорлик қилинаётганини айтди. Азизовга кўра, ички ишлар идораларининг янги либослари биринчи навбатда хизмат вазифасини бажариш учун қулайлик ва Ўзбекистон иқлим шароитларига мос тушиш ҳамда ички ишлар имижини кўтаришга хизмат қилиши нуқтаи назаридан тайёрланади. 

Мавзуга оид