Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистоннинг икки тумани ҳокими ўз лавозимидан озод этилди
Сейтахов Ажинияз Пўлатбаевич Нукус туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Kruz.uz хабар берди.
А.Сейтахов бундан олдин Қорақалпоғистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири лавозимида фаолият юритаётган эди.
Шу пайтгача Нукус тумани ҳокими лавозимида Сейтназаров Ергали Ержанович ишлаб келаётган эди.
Хўжайли туманига ҳам янги ҳоким тайинланди.
Шу йилнинг январь ойида Эмбергенов Женгисбай Сагинбаевич Хўжайли туманига ҳоким этиб тайинланганди. Маълум қилинишича, у лавозимидан озод этилган.
Хўжайли тумани ҳокими лавозимига Қайпов Дарябай Жақсибаевич тайинланган.
Д.Қайпов бундан олдин Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимида фаолият юритаётган эди.
Мавзуга оид
19:24 / 20.05.2025
Нукус давлат техника университетига янги ректор тайинланди
07:33 / 26.04.2025
Нукусда инсульт бўлиб, уйида қамалиб қолган фуқаро қутқарилди
19:59 / 05.04.2025
Саида Мирзиёева Орол маданият саммитида иштирок этди
19:40 / 14.03.2025