АҚШда номаълум кимса 15 сония ичида 3 млн долларлик суратни яроқсиз ҳолга келтирди
АҚШда 2 май куни номаълум жиноятчи рассом Кристофер Вулнинг "Номсиз 2004" деб аталган, 3 млн доллар турадиган суратини яроқсиз ҳолга келтирди. Ушбу ҳолат Аспендаги (Колорадо штати) Опера галереясидаги кузатув камерасига муҳрланиб қолган.
Қора кўзойнак ва кепкада бўлган эркак сурат ёнига келиб, уни пичоқ билан кесиб ташлаган. Сўнгра галереядан қочиб чиқиб кетган. Эркак умумий ҳисобда галереяда 15 сониядан камроқ вақт бўлган. Ҳозирча эркакни ушлаш ва шахсини аниқлашга муваффақ бўлинмаган.
Aspen Times нашрига галерея эгаси Грегори Лахмининг маълум қилишича, сурат деярли яроқсиз ҳолга келган, бироқ ҳали ҳам кўргазма залида қолмоқда.
Лахми ассистентининг қўшимча қилишича, галереяда машҳур рассомлар Пабло Пикассо ва Марк Шагалнинг ижоди намуналари бўлишига қарамасдан, жиноятчи айнан шу суратни нишонга олган.
Музей ходимлари воқеа содир бўлишидан бир неча ҳафта олдин уларга ғалати қўнғироқлар бўлганини эслаб ўтишди. Қўнғироқ қилганлар сурат ҳақиқатан ҳам галереяда эканлигини билишмоқчи бўлишган.
Мавзуга оид
21:21
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42