Ален Делон актёрлик фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилди
Дунёга машҳур француз актёри Ален Делон кузда ўз фаолиятидаги сўнгги фильмда суратга тушиши ҳақида хабар берди. Бу ҳақда Le Parisien маълум қилган.
«Бу менинг энг охирги фильмим бўлади, мен ортиқча жанг ўтказишни истамаётган боксчидекман, ортиқча фильмда ҳам суратга тушишни хоҳламайман», - дея маълум қилган Делон Льеждаги халқаро кинофестивалда.
81 ёшли актёрнинг сўзларига кўра, сўнгги фильмида унга актриса Жюльет Бинош ҳамроҳлик қилади, гарчи дастлаб картинада Софи Марсонинг иштирок этиши режалаштирилганди.
«Жюльет – ажойиб актриса. Фильм муҳаббат ҳақида бўлади», - дея таъкидлаб ўтди Делон.
Эслатиб ўтамиз, Делон иштирокидаги сўнгги фильм 2008 йилда чиққанди. У «Астерикс Олимпия ўйинларида» картинасида Гай Юлий Цезар ролини ўйнаган.
Мавзуга оид
11:53 / 18.08.2024
Актёр Ален Делон вафот этди
09:07 / 27.02.2024
Россияда собиқ актёр сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
12:07 / 10.11.2023
Ҳолливуд актёрлари иш ташлашни тугатди
13:29 / 20.07.2023