Фан-техника | 14:35 / 06.05.2017
14257
1 дақиқада ўқилади

Илон Маск тирбандлик билан курашишнинг янги усулини топди

Фото: YouTube/The Boring Company

Ишбилармон ва миллиардер Илон Маск Лос-Анжелес йўлларидаги тирбандлик билан курашишнинг янги усулини таклиф қилди. У ўз ғоясини компьютер графикаси кўринишида тақдим этди. 

Ихтирочининг ғоясига кўра, ер ости туннелларининг кенг тармоғи мегаполисни тирбандликдан қутқариши мумкин. Автомобиль махсус платформага киради ва лифтда ер остига тушади. Шундан сўнг платформа соатига 200 километр тезликда машинани керакли жойга етказади. 

Фото: YouTube/The Boring Company

Шу тариқа, шаҳар чеккасидан марказга олиб борувчи йўлга атиги бир неча дақиқа кетади. Тест туннели Илон Маскнинг SpaceX компанияси ҳудудида барпо қилинмоқда. 

Мавзуга оид