Жаҳон | 07:46 / 07.05.2017
6272
2 дақиқада ўқилади

Олланд Макрон штабидан маълумотлар сизиб чиқиб кетганига изоҳ берди

Фото: RIA

Франция президенти Франсуа Олланд Эммануэль Макроннинг "Олға" ҳаракати электрон почтасига эҳтимолий хакерлик ҳужумида вазиятни "беқарорлаштириш"га уринишларни кўрмаётганини айтди ва бу ҳолат юзасидан тергов натижаларини кутиб қолишга чақирди, деб хабар бермоқда "Франс Пресс" ахборот агентлиги. 

Бундан аввал Франция президенти лавозимига номзод Макрон жамоаси ҳаракат вакилларининг электрон почталари бузиб кирилганини ва бунинг оқибатида маълумотлар ўғирланган бўлиши мумкинлигини маълум қилганди. 

"Агар ҳақиқатан ҳам бузиб кириш ёки маълумотларни қўлга киритиш юз берган бўлса, унда муайян жараёнлар амалга оширилади", деб айтди Олланд ва гап қандай чоралар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмади.

Президентнинг айтишича, ҳукумат хакерлик ҳужумлари амалга оширилиши мумкинлигига Макрон штаби почтасига бузиб кирилгани ҳақидаги ахборот пайдо бўлгандан аввалроқ ҳам эътибор қаратган. "Ҳеч нарса жавобсиз қолмайди", деб айтди Олланд ва тергов натижаларини кутишга чақирди.

Мавзуга оид