Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиё чемпионати. Бугун яна 5та олтин ўйналади (жанг вақтлари ва рўйхат)
Бугун, 7 май куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бокс бўйича бўлиб ўтаётган Осиё чемпионати ниҳоясига етади.
Мусобақанинг сўнгги куни бўлиб ўтадиган барча финалларда Ўзбекистон вакиллари иштирок этади.
6 май кунги финал учрашувларида 4та олтин медаль қўлга киритган мезбонларда бугун яна 5та олтинга имконият бор.
Ўзбекистон вакилларининг бугунги рақиблари ва жангларнинг бошланиш вақтлари:
49 кг. финал
14:30 - Ҳасанбой Дўсматов - Ган Эрдене Ганхуянг (Мўғулистон)
52 кг. финал
15:15 - Жасурбек Латипов - Ин Кю Ким (Жанубий Корея)
64 кг. финал
16:00 - Чинзориг Батарсух (Мўғулистон) - Иқболжон Холдоров
69 кг. финал
18:30 - Шаҳрам Ғиёсов - Абилайхан Жуссупов (Қозоғистон)
+91 кг. финал
19:15 - Баҳодир Жалолов - Қамишбек Конкабаев (Қозоғистон).