Жамият | 09:38 / 07.05.2017
16134
1 дақиқада ўқилади

Стивен Сигал Украинага кириши тақиқланганига изоҳ берди

Фото: Инстаграм

Россия фуқаролигини олган америкалик актёр ва жанг санъати устаси Стивен Сигал Украинага кириши тақиқлангани ҳақидаги ахборотга изоҳ берди, деб маълум қилди актёрнинг вакили.

"Менда қора белбоғдан ташқари, энди "қора рўйхат" ҳам бор", деб айтган Сигал. Актёр вакилининг маълум қилишича, актёр айкидо бўйича 7-дан соҳиби ҳисобланади. 

Аввалроқ Украина хавфсизлик хизмати актёрга Украина ҳудудига кириш тақиқланганини маълум қилганди.  

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 3 ноябрда Россия президенти Владимир Путин машҳур актёрга Россия фуқаролиги берилиши ҳақидаги фармонни имзолаганди.

Апрель ойида Сигал Қримга ташриф буюргани учун Украинанинг "Миротворец" сайти маълумотлар базасига киритилганди. Сайт ўзининг маълумотлар базасига киритилган кишиларни айирмачилар ва "Кремль агентлари" деб атайди.

Мавзуга оид