Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
12 ёшли қиз Ҳокинг ва Эйнштейннинг IQ-тестлари бўйича рекорд натижани қайд этди
Чешир графлигидан 12 ёшли Ражагури Павар ақлий қобилият даражаси (IQ)ни белгилаб берувчи тест синовларида 162 балл тўплашга муваффақ бўлди. The Independent шу ҳақида маълумот берди.
Тест Манчестерда бўлиб ўтди. Нашрда таъкидланишича, Ражагурининг натижалари 18 ёшгача бўлган болаларнинг имкон доирасидаги энг юқори натижа ҳисобланади.
"Даҳолар" 140 пунктга кўра баҳоланмоқда. Таъкидлаш жоизки, машҳур физиклар Альберт Эйнштейн ва Стивен Хокинглар IQ'си 160 балл дея баҳоланади.
The Times of India газетасида маълум қилинишича, натижалар эълон қилинганидан кейин қизга Британия Менс Жамияти - юқори IQ'ли кишилар клуби аъзолиги таклиф қилинган.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025