Жаҳон | 19:35 / 08.05.2017
22127
1 дақиқада ўқилади

Гуленга 2900 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Фото: EPA

АҚШда яшовчи турк мухолифи Фатҳулла Гулен унга қўйилаётган барча айбловлар бўйича 3600 тадан кўпроқ умрбод қамоқ жазоси, 2900 йил озодликдан маҳрум қилиниш ва 2,2 млн кунга тенг суд жаримасига лойиқ деб топилди. Бундай ҳукмни Гуленга нисбатан Туркия прокуратураси чиқарди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.  

Туркия ҳукумати Гуленни 2016 йил 16 июлга ўтар кечаси Туркияда давлат тўнтарувини тайёрлашга алоқадорликда айбламоқда, унга нисбатан Туркияда 20 дан кўпроқ жиноий иш очилган. Гуленнинг ўзи давлат тўнтарувига алоқадор эмаслигини таъкидлаб келади. Унинг айтишича, у, аксинча, исёнчиларни қоралаган ва тартибга чақирган. 

Туркия ҳукумати АҚШдан унинг топширилишини талаб қилмоқда, бироқ ҳозирча бу уринишлар бесамар бўлмоқда. Давлат тўнтарувига уринишдан кейин Туркияда 32 мингдан кўпроқ одам ҳибсга олинган ва 100 мингга яқин давлат хизматчиси бўшатилиб юборилган ёки лавозимидан четлатилган.    

Мавзуга оид