Макрон Франция олдида турган асосий вазифаларни маълум қилди

Фото: RIA
Франция президентлиги учун 7 май куни бўлиб ўтган сайловлар натижасига кўра ғалаба қозонган Эммануэль Макрон иқтисодиёт, демократия ва хавфсизликни мустаҳкамлаш мамлакат олдида турган асосий вазифалар эканини билдирди. У президентлик сайловидан кейинги илк баёнотида шу ҳақда сўз юритди.
Аввал хабар берганимиздек, "Олға" ҳаракати асосчиси Эммануэль Макрон Франциядаги президентлик сайловларининг 2-босқичида 65,82 фоиз овоз билан ғалаба қилди.
35 млн (98,26 фоиз) бюллетень кўриб чиқилгандан кейин Макронга 20,4 млн сайловчи овоз бергани маълум бўлди.
"Миллий фронт" партияси етакчиси Марин Ле Пен 10,6 млн (34,18 фоиз) овоз тўплади ва ўз отаси Жан-Мари Ле Пеннинг натижаларини деярли 2 баробарга яхшилай олди.
Мавзуга оид

18:14 / 05.05.2025
ЕИ олимларни жалб қилиш учун 500 млн евролик рағбатлантириш дастурини ишга туширади

14:41 / 05.05.2025
Ўзбекистон Франциядан 14 та янги Airbus самолётини харид қилади

11:48 / 02.05.2025
Ўзбекистонда Франция университетини очиш режалаштирилмоқда

23:49 / 29.04.2025