Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марин Ле Пен отаси қизининг сайловдаги мағлубияти сабабини айтди
Франциянинг "Миллий Фронт" партияси асосчиси ва сўнгги президентлик сайлови номзодининг отаси Жан-Мари Ле Пен иккинчи тур президентлик сайловларида қизининг ғалаба қозонишига халақит қилган сабабларни маълум қилди. Рейтер агентлиги шу ҳақда ёзмоқда.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, президентлик сайловининг қизи зарарига тугаши, Марин Ле Пеннинг Европа валютаси ва Франциянинг ЕИга аъзолиги борасидаги қарашлари туфайлидир. Жан-Мари Ле Пеннинг фикрига кўра, қизи сайловолди кампанияси чоғида демография ҳамда оммавий миграция муаммоларига кўпроқ эътибор бериши керак эди.
Бундан аввалроқ, Жан-Мари Ле Пен қизи Марин Ле Пеннинг омади келмаганида "Миллий Фронт" вице-президенти Флориан Филиппони айблаган, уни қизининг сайловлардаги мағлубияти учун "асосий жавобгарлардан бири" деб атаган эди.
Эслатиб ўтамиз, Франция президентлиги учун 7 май куни бўлиб ўтган иккинчи тур сайловларда 65,82 фоиз овоз Эммануэль Макрон ғалаба қозонди. Марин Ле Пен номзодини 34,18 фоиз сайловчи қўллаб-қувватлади.
Мавзуга оид
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
14:00 / 27.05.2025
Париж Макроннинг хотинидан тарсаки егани акс этган кадрларга изоҳ берди
21:53 / 26.05.2025
Трамп Путиннинг ёлғон гапираётганини билади – Макрон
16:40 / 26.05.2025