Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Паралимпиячилар Венгриядаги оғир атлетика бўйича баҳсларда 2 та медални қўлга киритди
Жорий йилнинг 4-7 май кунлари Венгриянинг Эгер шаҳрида паралимпиянинг оғир атлетика спорт тури бўйича “Эгер 2017” жаҳон Кубоги баҳслари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон вакиллари ушбу жаҳон Кубогида 1 та кумуш ва 1 та бронза медални қўлга киритдилар.
Жумладан, аёллар ўртасида кечган баҳсларда Рўза Қўзиева -50кг вазн тоифасида қатнашиб, дастлабки уринишидаёқ 89 кг.ни ўзига бўйсундириб кумуш медаль соҳибаси бўлди. Эркаклар ўртасида кечган баҳсда эса ҳамюртимиз Нуриддин Давлатов 97 кг. вазн тоифасида қатнашиб 187кг.ни кўтариб бронза медаль соҳиби бўлди.
Ўзбекистон вакиллари 2017 йил сентябрь ойида Мексикада бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатига йўлланмаларни қўлга киритди.




Мавзуга оид
12:08 / 27.05.2025
Венгрия Ўзбекистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
16:41 / 22.05.2025
2026 йилдан Ўзбекистонда АЭС совитиш тизимларини ишлаб чиқариш бошланади
21:46 / 21.05.2025
Шавкат Мирзиёев Венгрияга ташрифини якунлаб, Словенияга йўл олди
16:01 / 21.05.2025