Сурия чегарасида катта миқдорда АҚШ ва Иордания зирҳли техникаси пайқалди
Сурия чегарасида АҚШ ва Иорданиянинг зирҳли техникаси пайқалди. Бу ҳақда Суриядаги разведка хизматларидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда "Русская весна" нашри хабар бермоқда.
Сурия разведкасининг дрони Сурия чегарасида катта миқдорда ҳарбий техника тўпланганини қайд қилган. ОАВ маълумотларига кўра, Сурия қуролли кучлари Хомс вилояти яқинида жойлашган Иорданиядаги ҳарбий базада 400 га яқин ҳарбий техника жойлаштирилгандан кейин юқори тайёргарлик ҳолатида турибди.
Сурия ҳукумат қўшинлари Иордания ва АҚШ гўёки ИШИД жангарилари билан кураш олиб бораётган "Озод Сурия армияси" жангариларига ёрдам бериш баҳонаси остида Сурияга бостириб кириши мумкинлигидан хавотирланмоқда.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024