Спорт | 21:45 / 11.05.2017
10442
1 дақиқада ўқилади

Копа Америкада Осиё ва Европадан ҳам терма жамоалар иштирок этишади

Фото: Globe

2019 йилги Америка кубогида бошқа қитъалардан ҳам жамоалар иштирок этиши маълум бўлди. Бу ҳақда Globo Esporte нашри хабар тарқатди.

Манба берган маълумотларга кўра, мусобақаларда бошқа конфедерация вакили сифатида Мексика, АҚШ, Испания, Португалия, Япония ва Хитой терма жамоалари мусобақага таклиф этилишган.

Маълумотларга кўра, Америка кубогида иштирок этиш истагини Австралия ва Жанубий Корея терма жамоалари ҳам билдиришган. Мусобақада жами 6та таклиф этилган терма иштирок этиши кўзда тутилган.

Маълумот учун, 2019 йилги Копа Америка мусобақаси сўнгги марта тоқ йилда ўтказилиши белгилаб қўйилган. Кейинги мусобақа 2020 йилда бўлиб ўтади ва шундан сўнг ҳар бир турнир 4 йилда бир марта ўтказилиши режалаштирилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид