Мисли кўрилмаган тезликда инвентаризация ўтказувчи ҳисобчи фойдаланувчиларни ҳайратлантирди (видео)
Озиқ-овқат дўконларидан бирига ташриф буюрган харидор томондан тасвирга олинган видео 2 кун ичида деярли 2 миллиондан кўпроқ намойиш ва 21 мингдан кўпроқ лайк тўплади.
Видеонинг бош қаҳрамони маҳсулотлар инвентаризациясини ўтказувчи ҳисобчи бўлиб, унинг инвентаризация ўтказишга мўлжалланган қурилмада сонларни жуда тез териши томошабинлар ва воқеа гувоҳларининг ҳайратига сазовор бўлди.
Видео муаллифининг айтишича, у видеода атайлаб ҳисобчининг сонларни териш суръатини бир оз секинлаштириб кўрсатган. Унинг фикрича, ҳисобчи бундай суръат билан бир дақиқа ичида 5 ҳарфлик сўзлардан 80 тасини кирита олган бўларди. Бироқ у сонлар билан ишлаётгани сабабли, у киритаётган белгилар сони кўпроқни ташкил қилади.
Бошқа бир фойдаланувчи бу қурилмани билишини ва унда ишлаш тажрибасига эгалигини айтган. Унинг таъкидлашича, у бундай қурилма орқали маҳсулотнинг сони ва нархини киритган. Бироқ, унинг тан олишича, у бунчалик тез ишлай олмаган.
Ҳисобчининг айтишича, у бу касбда 30 йилдан бери ишлайди ва шунинг учун шундай чаққон ишлаш малакасини ҳосил қилган. У ўз ишини хотиржамлик билан бажараётган бир пайтда ён-атрофдагилар унинг қурилма тугмаларини жуда тез босишидан "жағлари осилиб" қолган.
Мавзуга оид
22:39 / 21.12.2016
Ўзбекистон-Озарбойжон вазирликлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
22:15 / 14.12.2016
Ўзбекистон ва Қозоғистон маслаҳатлашувларида ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асослари инвентаризация қилинди
17:32 / 15.09.2016