Жамият | 12:37 / 13.05.2017
25738
3 дақиқада ўқилади

Бир кишининг аҳмоқлиги уч кишининг ҳаётини издан чиқариб юборди

Буюк Британияда мотоцикл ҳайдовчисининг ўйламай қилган ҳаракатлари 3 кишининг ҳаётдаги режаларини бутунлай ўзгартириб юборди. Даҳшатли мотофалокатда мотоциклчи ортида ўтирган 16 ёшли қиз ўнг қўлини йўқотиш эмас, балки ҳаётидан ажралиши мумкин эди. Ахир мотоцикл соатига 282 км тезликда ҳаракатланаётган бўлган.

16 ёшли қиз даҳшатли жароҳатлар олиб икки ҳафта комада ётган. Бундан ташқари, бир йил мобайнида камида 30 маротаба жарроҳлик амалиётини ўтказган. 

Фото: The Sun

29 ёшли Adam Wilde ўзининг Suzuki 1300cc мотоциклида нималарга қодирлигини намойиш этишни ҳаддан ортиқ истагани фожиа билан тугади. Ўтган йилнинг 7 май куни у 7 мотоциклчи ва 9 киши билан ҳунарини кўрсатишга урингани 3 кишининг қўрқинчли жароҳатлар олиши билан якунланди. 

Фото: The Sun

Мотоциклчилардан бирининг хавфсизлик бош кийимига ўрнатилган камера тасвирларида кўриш мумкинки, 16 ёшли Georgina билан мотоциклида турли хил хавфли трюкларни бажарган Wilde ҳалокатдан аввал соатига 282 км тезликда ҳаракатланган. 

Ҳодисани ўрганган терговчининг сўзларига кўра, Wilde бошқа бир транспорт воситасини қувиб ўтишга уринган чоғда йўл четида 125сс Aprilia мотоциклини бошқариб кетаётган Kieron Kimber билан тўқнашиб кетгани ЙТҲга сабаб бўлган. 

Kimber мотоциклидан учиб кетган, ортда келаётган Jonathan Attree мотоцикли билан уни яна уриб кетган ва ўзи ҳам қулаган. 

Фото: The Sun

Attree фалокатда қўлини синдириб олган бўлса, 24 ёшли Kimber ўнг оёғининг пастки қисми синганидан азият чекди. Бундан ташқари, унинг қўли синган, жигари ва буйраги ёрилиб кетган, бармоғи синиб, товони зарарланган. 

Фото: The Sun

Georgina'нинг ўнг қўли эса деярли узилиб тушаёзган эди. У шифохонага олиб борилганида, шифокорлар бошқа тан жароҳатларидан ташқари бош миясининг икки қисмига қон қуйилганини аниқлашган. 

Экспертларга кўра, қиз мотоциклдан отилиб кетгач, йўл узра соатига 100 км тезликда 52 метрга думалаб кетган. 

Шунга кўра, Кун.uz сайти ҳам Тошкент шаҳрида мотоцикл шинавандалари кўпайиб бораётганини эътиборга олиб, уларни хавфсизликни ҳамда уларни уйларида оилалари ва яқинлари кутаётганини ёддан чиқармасликни тавсия қилади. 

Мавзуга оид