Жамият | 23:57 / 14.05.2017
10170
1 дақиқада ўқилади

101 ёшли британиялик фарзандлари ва набира-абиралари билан бирга парашютда сакради

Фото: The Mirror

Иккинчи жаҳон уруши фахрийси, 101 ёшли британиялик Вердун Хайес 4,5 минг метр баландликдан фарзандлари, набира-абиралари ва шахсий шифокори билан бирга парашютда сакради, деб хабар бермоқда The Mirror нашри. 

Сакрашдан кейин бева қария анчадан бери ўзини бунчалик ажойиб ҳис қилмаганини айтди. У эркин парвозда 2 дақиқача бўлиб, жаҳон рекордини янгилади. Хайес сакрашни амалга оширганда ёши 101 йил 37 кун бўлган. Хайес аввалги рекордчининг ёшидан 34 кунга каттароқ ёшда сакрашга муваффақ бўлди. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид