Light | 08:59 / 15.05.2017
25096
8 дақиқада ўқилади

Ҳам ҳордиқ, ҳам саломатлик!

Acibadem Bodrum билан янги соғлом ҳаётга қадам ташланг

Туркия - тиббий туризм йўналишидаги етакчи мамлакатлардан биридир. Эгей денгизининг кўркам манзарали қирғоғида жойлашган Бодрум мамлакат тиббий туризмининг гавҳари ҳисобланади. Бу ерда табиат гўзаллигининг ўзиёқ инсон дардига малҳам бўлади. Acibadem халқаро тармоғининг машҳур клинкаларидан бири айнан шу масканда жойлашган. Клиниканинг юқори малакали мутахассислардан иборат жамоаси турли тиббий йўналишлар бўйича жумладан: онкологиядан тортиб то ЭКУ ва эстетикага боғлиқ касалликларга ташхис қўяди ҳамда уларни сифатли даволайди. Ёзги мавсумда бу ажойиб имконият - Бодрумда ҳордиқ чиқариш давомида организмни тўлиқ сheck-up текширувдан ўтказишни таклиф қилади.
 


Check-up ўзи нима?

Check-up - организмнинг очиқ белгилар намоён бўлмаган ҳолатларида инсоннинг саломатлик даражасини ёки касалликни эрта босқичда аниқлашга, шунингдек келгусида юзага келиши мумкин бўлган муайян касалликларга мойиллигини кузатишга йўналтирилган тўлиқ тиббий текширув. Ташхисдан ўтгандан кейин шифокорлар натижаларни таҳлил қилишади ва ўз хулосаларини баён қилишади. Шунингдек улар хушбичимлик учун зарур бўлган соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, жисмоний машғулотлар, тўғри овқатланиш борасида муҳим тавсиялар беришади.  

Сheck-up нима зарур?

Соғлиқдан шикоят йўқ бўлса, эҳтимол, шифокорга боришга ҳожат йўқ, деб ўйларсиз. Бироқ шуни унутмангки, кўп касалликлар белгиларсиз кечади. Бундан ташқари, касалликни ривожлантиришга олиб келиши мумкин бўлган кўплаб хавфли омиллар мавжуд: зарарли одатлардан то генетик мойилликкача (масалан: қандли диабет, кардиологик ёки онкологик касалликлардан азият чеккан қариндошлар бўлиши).

Шу муносабат билан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) саломатликни муҳофаза қилиш мақсадида йилда камида бир марта диагностик таҳлилдан ўтишни тавсия қилади. 

Шифокорлар 30 ёшдан ошган аёлларга мунтазам равишда гинеколог кўригидан ўтиш ва кўкрак саратони скринингига тушишни маслаҳат беришади. 40 ёшда бу рўйхатга маммография қўшилади, 50 ёшдан кейин йўғон ичак саратони учун колоноскопиядан текширувидан ўтиб туриш керак бўлади. 50 ёшдан ошган эркакларга, ҳатто шикоят бўлмаган тақдирда ҳам, мунтазам равишда қон таҳлили топшириш ва простата саратонидан ҳимояланиш учун мутахассис кўригидан ўтиш тавсия қилинади. Улар ҳам колоноскопия текширувидан ўтиши мақсадга мувофиқдир.
 

Acibadem клиникасининг сheck-up дастурлари жинс ва ёшдан келиб чиққан ҳолда тузилади ҳамда зарур текширувлар рўйхатини ўз ичига олади. Сиз атиги бир неча соат давомида, ўз соғлиғингизни текшириб, жиддий касалликлардан ҳимояланишингиз мумкин. 

Acıbadem'да Check-up дастурларининг қандай турлари тақдим этилган?

Бодрумдаги Acıbadem клиникасида жинс ва ёшга қараб,  аёллар, эркаклар ҳамда болалар учун алоҳида текширувдан ўтказиш дастурлари тақдим этилади. Бу ерда шунингдек онкология ҳамда крадиология каби турли йўналишлар бўйича диагностика ўтказилади. Текширув давомида шифокорлар турмуш тарзи, шахсий хусусиятлар ва генетик мойиллик каби омилларни таҳлил қилишади.

Онкологик сheck-up алоҳида эътиборга лойиқ, у организмда хавфли ва хавфсиз ўсимталар мавжудлигини аниқлаш ҳамда улар билан курашишда зарур чоралар кўриш имконини берувчи бир қатор муҳим тадқиқотларни ўз ичига олади. Аксарият онкологик касалликлар эрта босқичда аниқланган тақдирда, уларни даволаш мумкин бўлади. Шу боис бундай текширувлар муҳим аҳамиятга эга. 

Acibadem'да check-up текширувларининг устувор жиҳатлари қандай?

  • Катта иш тажрибасига эга юқори малакали мутахассислар жамоаси текширув ўтказади ва тиббиёт соҳасидаги янги ишланмаларни кузатиб боради;
  • Acibadem клиникалари нуфузли JCI аккредитациясига эга, бу эса тиббий хизмат кўрсатишнинг юқори сифатидан далолат беради;
  • Туркиядаги ягона сертификатланган ISO 15189 лабараториясининг мавжудлиги;
  • Сheck-up натижалари шифокорлар томонидан алоҳида таҳлил қилинади ҳамда рақамли усулда ёзиб борилади. Уларни Acibadem'нинг барча клиника ва тиббий марказларида олиш мумкин;
  • Зарурат туғилган тадқирда хорижий мижозларга бепул таржимон хизматлари тақдим этилади;
  • Текширувдан ўтиш вақтида беморлар доимий кузатувчига эга бўлишади;
  • Сheck-up бўлимида дам олиш учун индивидуал VIP-хоналар мавжуд.

Хорижлик мижозлар учун кутилганидан-да аъло хизматлар...

Acibadem клиникалар тармоғида хорижий беморлар билан ишлашга мўлжалланган Халқаро Марказ яратилган бўлиб, у мижоз мурожаат қилган вақтдан бошлаб, то уйига қайтгунга қадар унга зарур ёрдам кўрсатади. У даволашни ташкиллаштириш бўйича қуйидаги тиббий маълумот ва хизматларни тақдим қилади.

Acibadem Халқаро Марказининг бепул хизматлари:

  • Шифокорларнинг онлайн-консультацияси ва тиббий хизматлар нархининг ҳисоб-китоби;
  • Шифокор билан маслаҳатлашувни режалаштириш;
  • Шифохонага ётқизишда ёрдам кўрсатиш;
  • Таржимон хизматлари;
  • Аэропортдан трансфер қилиш ва даволаш даврини ташкиллаштириш;
  • Меҳмонхонага жойлаштиришни ташкилий ёрдам кўрсатиш;
  • Суғурта компанияси билан  боғлиқ масалаларни ҳал қилишда ёрдам бериш;
  • Мунтазам шифокор назорати.

Биз билан боғланиш:

Acibadem'нинг хорижий мижозлар билан ишлаш Халқаро Маркази фаолияти Сиз ва Сизнинг оила аъзоларингизга клиникада ва ундан кейинги даврда ёрдам кўрсатишга йўналтирилган.  Бизнинг мақсадимиз - Сиз учун қулай ва сокин муҳит яратиш. Ходимларимиз юзага келадиган саволлар бўйича Сиз ва оила аъзоларингизга ўз  она тилингизда жавоб олишга бажонидил ёрдам беришади. 

Ўзбекистондаги вакотлатхонамиз:
Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли массиви, 19-уй
Телефон: (+99895) 144 54 45
www.acibadem.com.ru

Acibadem клиникаларининг халқаро тармоғи

Acibadem клиникалар тармоғи Туркияда тиббий хизматлар кўрсатиш соҳасида етакчиси ҳисобланади. У энг яхши ва янги тиббий технологияларни қўллаган ҳолда юқори сифатли диагностика ва даволаш хизматларини тақдим этади. Бугунги кунда тармоқ таркибида Бодрум клиникасидан ташқари, дунёнинг бешта мамлакатида, қолаверса  21 та замонавий кўп тармоқли клиника ва 19 та амбулатор поликлиника мавжуд.

Ҳар йили 4,5 миллиондан зиёд бемор, шу жумладан хорижлик беморлар ҳам ёрдам сўраб мурожаат қилишади. ACIBADEM клиникалари барча тиббий йўналишлар бўйича кенг кўламли хизмат турларини тақдим этади - онкология, нейрожарроҳлик, ортопедия, кардиология, гинекология, спорт тиббиёти ҳамда бошқа йўналишлар бўйича юқори даражадаги профессионал диагностика ва касалликларни сифатли даволаш шулар жумласидандир. Тармоқнинг барча муассасалари энг янги тиббий технологиялар билан таъминланган, замонавий қулай инфратузилмага эга ва юқори халқаро стандартлар бўйича иш олиб боради .

Таъкидлаш жоизки, ACIBADEM клиникалари фаолиятининг юқори сифати Joint Commission International – энг нуфузли ва мустақил халқаро аккредитация ташкилоти томонидан тасдиқланган. JCI тиббий хизматлар сифати стандартларини белгилаб беради ва тиббий ташкилотларда хизмат кўрсатишни яхшилаш ҳамда мижозлар хавфсизлигини ошириш мақсадида уларни баҳолаш билан шуғулланади. Дунёнинг 51 мамлакатида фаолият юритувчи 600 га яқин клиника нуфузли JCI аккредитациясига эга.

Реклама ҳуқуқи асосида. 

Мавзуга оид