Макрон: Европа Иттифоқи чуқур ислоҳотларга муҳтож
Франциянинг янги президенти Эмманюэль Макрон Германия канцлери Ангела Меркель билан Берлиндаги учрашуви натижаларига кўра Европа Иттифоқи ислоҳ қилинишга муҳтож, деб айтди.
"Бизга камроқ даражада бюрократлашган, ўз фуқароларини яхшироқ ҳимоя қила оладиган Европа зарур", деб айтди Макрон. Унинг айтишича, "Европасиз тинчлик, фаровонлик ва эркинлик бўлмайди". "Биз институтлар ислоҳотларига ва янги келишувларга тайёрмиз", деб айтди Макрон. Унинг таъкидлашича, чуқур ўзгаришларни нафақат Европа Иттифоқида, балки евроҳудудда ҳам ўтказиш лозим.
Шу билан бирга Макрон Германия учун "очиқ-ойдин ва конструктив ҳамкор" бўлишга ваъда берди. "Биз кўпроқ даражада демократча йўлдан боришимиз керак", деб айтди Макрон.
У яқин орада Францияда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ўтказишга ваъда берди.
"Франция оммавий ишсизлик муаммосини тартибга солмаган ягона давлатдир. Биз яқин орада ўтказиладиган чуқур ислоҳотларга муҳтожмиз", деб айтди Макрон.
Берлин Макрон ўзининг илк хорижий сафари учун танлаган шаҳар бўлди. "Биринчи ташриф, Европа тикланишига қўйилган биринчи тошдир", деб ёзди Макрон твиттерда.
Мавзуга оид
14:48
Лондон ЕИ билан муносабатларни тиклаш учун музокарачи қидирмоқда
18:56 / 19.11.2024
ЕИ Хитой компанияларидан ишлаб чиқаришларини Европага жойлаштиришни талаб қилади
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
17:48 / 06.11.2024