Жаҳон | 07:34 / 16.05.2017
6827
1 дақиқада ўқилади
Порошенко: Украина Шенген ҳудуди аъзоси бўлиши керак
Украина президенти Пётр Порошенко Украина Шенген ҳудуди аъзосига айланишини ўз мақсади қилмоқчилигини айтди. У бу ҳақда ICTV телеканали эфирида айтиб ўтди.
"Менинг мақсадим Украина Шенген ҳудуди аъзоси бўлиши ва Харьковдан Лиссабонгача чегараларда ҳеч қандай тўхташларсиз ўтиш мумкин бўлишидан иборат", деб айтди Порошенко.
Порошенко 20 май куни Берлинга ташриф буюриб, Германия канцлери Ангела Меркель билан учрашишини маълум қилди.
Шенген ҳудудига Европанинг 1985 йилда Люксембургдаги Шенген қишлоғида имзоланган келишувга қўшилган 26 та давлати киради.