Спорт | 15:31 / 16.05.2017
24473
2 дақиқада ўқилади

«Реал» қароргоҳида яна бир можаро юзага келиши мумкин

«Реал» жамоаси ҳужумчиси Альваро Мората Испания Примерасининг 37-турида «Севилья»га қарши кечган учрашув вақтида захирага олингач, бош мураббий Зинедин Зидандан қаттиқ норози бўлди. Бу ҳақда Marca хабар тарқатмоқда.

Мората «қаймоқранглилар» сафида бошланғич таркибда майдонга тушган, 61-дақиқадан унинг ўрнига Лукас Васкес ўйинни давом эттирганди. Майдондан чиқиб кетиш вақтида Альваро Зиданнинг ўзига узатган қўлига эътибор бермади ва норозилик сўзларини айтди.

Ўйиннинг бу вақтида «Севилья» бир жавоб голи урган ва ҳисоб қалтис эди - 2:1. Учрашув майдон эгаларининг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Альваро Мората жорий мавсумда Испания чемпионатида 25 учрашувда майдонга тушди (шундан 14таси бошланғич таркибда) ва 15 гол уриб, 4та голга узатма берди.

Бундан аввалроқ ушбу футболчига «Атлетико», «Арсенал» ва «Челси» каби жамоалардан қизиқиш мавжудлиги ҳақида хабарлар берилганди.

Мавзуга оид