Фан-техника | 09:25 / 16.05.2017
3893
1 дақиқада ўқилади

Самолёт йўловчилари яқин орада Wi–Fi’дан фойдаланиши мумкин бўлади

Фото: Reuters

Falcon 9 ракета-ташувчиси Флорида штатида жойлашган Канаверал бурунидаги космодромдан парвоз қилди. Унда Inmarsat-5 F4 коммуникацион сунъий йўлдоши бўлган, деб хабар берди SpaceX корпорацияси.

Компания стартдан ярим соат ўтиб сунъий йўлдош орбитага муваффақиятли олиб чиқилганини тасдиқлади.

«Inmarsat-5 Flight 4’нинг муваффақиятли ажралгани ва оралиқ геостационар орбитага чиққани тасдиқланди», - дейилади SpaceX’нинг твиттердаги хабарида.

Inmarsat-5 F4 коммуникацион сунъий йўлдоши турли синфдаги самолётларни Wi-Fi билан таъминлаб бериши лозим.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид