Amnesty International 2016 йилда 281 нафар ҳуқуқ ҳимоячиси ўлдирилганини маълум қилди
Дунёда ҳуқуқ ҳимоячиларини таъқиб қилиш "таҳликали кўриниш" олди, деб маълум қилди Amnesty International ҳуқуқни ҳимоялаш ташкилоти.
Ташкилот маълумотларига кўра, 2016 йилда 281 нафар ҳуқуқ ҳимоячиси ўлдирилган. 2015 йилда қурбонлар 156 нафар бўлганди.
Ташкилотнинг маърузасида айтилишича, инсон ҳуқуқи ҳимоячилари мунтазам равишда таъқибларга, қўрқитишларга, туҳматларга, шафқатсиз муносабатга ва ноқонуний ҳибсга олишларга учрайдилар. Уларга ҳукуматлар, қуролланган гуруҳлар, корпорациялар ва бошқалар босим ўтказади.
Ўтган йили ҳуқуқ ҳимоячилари тинч акциялар учун камида 22 давлатда ўлдирилганлар. Қотилликлардан 4 дан 3 қисми Шимолий ва Жанубий Америкага тўғри келади.
"63 та давлатда ҳуқуқ ҳимоячилари туҳматга учраганлар, 68 та давлатда ўз ишлари билан тинчгина шуғулланаётганлари учун ҳибсга олинганлар ёки ушланганлар", деб таъкидламоқда ташкилот. Яна 94 та давлатда фаоллар ҳужум ва таҳдидларга учраганлар.
Маърузада таъкидланишича, кўплаб давлатлар ҳукуматлари ҳуқуқ ҳимоячилари фаолиятини хатарли қилувчи қонунларни қабул қилмоқдалар.
Мавзуга оид
18:12 / 09.11.2024
Бир чуқурдаги икки мурда – Пайариқдаги қотиллик тафсилоти
19:18 / 02.11.2024
Арчазордан топилган одам боши – Қўштепадаги қотиллик тафсилоти
19:02 / 31.10.2024
Навоийдаги чўлда 10 нафар йигит пичоқлашди
11:44 / 30.10.2024