Жаҳон | 20:29 / 17.05.2017
4571
1 дақиқада ўқилади

Лион мэри Франция ички ишлар вазири этиб тайинланди

Фото: AFP 2017 / Stephane De Sakutin

Франциянинг янги бош вазири Эдуар Филипп бошчилигида ишлайдиган янги вазирлар маҳкамаси таркиби Елисей саройи бош котиби Алекси Колер томондан расман эълон қилинди. 

Вазирлар маҳкамасида ички ишлар вазири лавозими Лион шаҳри мэри Жерар Коллонга тегди.

Франциянинг янги вазирлар маҳкамасининг биринчи йиғилиши 18 май куни маҳаллий вақт билан соат 11.00да бўлиб ўтади.

Мавзуга оид