Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда йиғилувчи Kia Rio модели суратлари пайдо бўлди
Россиядаги Kia Rio машиналари эгалари форумида моделнинг янги авлодаги варианти суратлари пайдо бўлди. Машина серияли тарзда августдан бошлаб Санкт-Петербургда ишлаб чиқарила бошланади. Ҳозирда корхона машинани синов йиғишни амалга оширмоқда.

Янги "Рио" Хитойда ишлаб чиқариладиган Kia K2 моделига ўхшашдир, бироқ Россия бозори учун олд бампер ва радиатор панжараси ўзгартирилади.
Аввалроқ ҳам бу моделнинг суратлари чоп этилганди ва уларда машинанинг орқа кузови дизайнини кўриш мумкин бўлган. Суратда машинада давлат рақами белгиси маҳкамланадиган жой юкхона эшигидан бамперга кўчирилганини кўриш мумкин.
Седан янги "Солярис" жиҳозланадиган куч қурилмалари билан таклиф этилади. "Рио" 1,4 ва 1,6 литрли, мос равишда 100 ва 123 от кучи берувчи моторлар билан жиҳозланади. Машинанинг узатмалар қутиси олти поғонали "механик" ва "автомат" кўринишда бўлади. Россияда машина 599 минг рублдан бошлаб таклиф қилинади.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025