Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боку—2017. Енгил атлетикачилардан битта олтин ва бир бронза, таэквондода кумуш
«Ислом бирдамлик ўйинлари»нинг еттинчи кунги баҳслари доирасида Ўзбекистон вакиллари навбатдаги медалларни қўлга киритишди.
Енгил атлетикачилар бир олтин ва бир бронза олди, таэквондодан яна бир кумуш медаль қўлга киритилди.
Баландликка сакраш машқларида 1,80 натижани қайд этган Надия Дўсанова олтин медалга эга бўлди, 200 метр масофага югуришда финал босқичида иштирок этган Нигина Шарипова эса маррага учинчи бўлиб етиб келди (23,66 секунд) ва бронза билан тақдирланадиган бўлди.
-62 кг вазн тоифасида турнирда финалга етиб келган Умида Абдуллаева Туркия вакили Ирем Яманга қарши даянга чиқиб, 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. У кун давомида дастлабки жангида покистонлик Ямна Сиддиқийни (20:0), чорак финалда Қозоғистон вакили Гулим Бибалаевани(4:3) ярим финалда марокашлик Саукайна Элаунийни (5:4)мағлуб этганди.

Эндиликда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар сони 52тага етди (13та олтин, 13та кумуш ва 26та бронза).

Мавзуга оид
13:23 / 22.04.2025
Шавкат Мирзиёев ҳоккейчилар ва енгил атлетикачиларни ютуқлари билан табриклади
15:12 / 03.04.2025
Озарбойжонда оғир касалликка чалинган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди
17:07 / 02.04.2025
Каспий марвариди – Бокуга фотосаёҳат
11:40 / 08.02.2025