Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боку—2017. Ўзбекистоннинг ўнинчи олтини боксдан
Бокуда «Ислом бирдамлик ўйинлари»нинг 18 май кунги мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Бугунги беллашувда Ўзбекистон терма жамоасининг 14 нафар вакили спортнинг 5 турида ўз имкониятларини синовдан ўтказмоқда.
Кун ҳисобидан иккинчи олтин медаль қўлга киритилди.
-56 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Абдулҳай Шораҳматов финалда Туркманистон вакили Ёқуб Мередовга қарши рингга чиқди. У рингда тўлиқ устунлик намойиш этиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва олтин медални қўлга киритди.
Айни вақтга келиб, Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 47тага етди (10та олтин, 12та кумуш ва 25та бронза, тўртинчи ўрин).