Франциянинг янги ички ишлар вазири ўз олдига қандай асосий вазифаларни қўймоқда?
Франциянинг янги ички ишлар вазири Жерар Коллон унинг янги лавозимда бажарадиган биринчи навбатдаги вазифалари француз халқини ҳимоялаш, террорчиликка ва ИШИД сафларига ёллашга қарши кураш бўлишини айтди. Бу ҳақда "Ассошиэйтед Пресс" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Коллон янги лавозимга киришгандан кейинги илк нутқида Европа ва айниқса Франция "террорчилар нишони" ҳисобланишини айтди ва террорчилик хавфи нафақат ташқаридан билдирилаётганини, балки мамлакат ҳудудида ҳам илдиз отганини қайд қилиб ўтди. Вазирнинг айтишича, у ўзининг саъй-ҳаракатларини ёшларнинг радикаллашишига ва уларнинг "охирги йилларда гувоҳи бўлинган даҳшатли ҳужумлар" содир этишларига йўл қўймасликка йўналтиради.
Мавзуга оид
20:25 / 22.09.2024
Францияда узоқ муддатли сиёсий инқироздан кейин янги ҳукумат тасдиқланди
21:36 / 21.09.2024
Францияда талабалар археологик қазиш ишлари давомида 200 йиллик мактубни топди
12:10 / 21.09.2024
Украина ҳарбий учувчилари Францияда тайёргарликни якунлади
23:37 / 14.09.2024