Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Сельта»ни йирик ҳисобда енгган «Реал» чемпионлик сари муҳим қадам ташлади
Испания чемпионатининг 21-турида қолдирилган учрашуви бўлиб ўтди. Унда «Сельта» Мадриднинг «Реал» клубини қабул қилди.
Учрашувнинг 10-дақиқасида Криштиану Роналду ҳисобни очган бўлса, 48-дақиқада унинг ўзи иккинчи голини киритиб, фарқни оширди. 62-дақиқада Яго Аспас симуляция ишлатди деб топилди ва иккинчи сариқ эвазига қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. «Сельта» бир киши кам бўлишига қарамай фарқни қисқартиришга муваффақ бўлганди. Бироқ Гвидетттининг голидан бир дақиқада ўтиб, Карим Бенземани яна иккита тўп фарқини қайтарган бўлса, сўнгги дақиқаларда Тони Кроос йирик ҳисобни юзага келтирди.
Ушбу ғалабадан кейин «Реал» ҳисобидаги очколар сони 90тага етди ва жамоа «Барселона»ни 3 очкога ортда қолдириб, биринчи ўринга кўтарилди. Сўнгги турда жамоа «Малага» меҳмони бўлади. Учрашувда қўлга киритилган ҳар қандай очко «Реал»ни сўнгги беш мавсумдаги дастлабки чемпионликни тақдим этади.
Испания Ла-лигаси
21-турнинг қолдирилган учрашуви
Сельта – Реал Мадрид 1:4 (0:1)
Голлар: Гвидетти (69) – Роналду (10, 48), Бензема(70), Кроос (88).
Сельта: Альварес, Кабраль, Кастро, Ронкалья, Мальо, Эрнандес, Ҳосабед (Диас, 72), Систо (Диоп, 80), Васс, Гвидетти (Бовю, 86), Аспас.
Реал Мадрид: Навас, Марсело, Рамос, Данило, Варан, Кроос, Модрич, Каземиро (Ковачич, 71), Иско (Васкес, 84), Бензема, Роналду (Асенсио, 84).
Огоҳлантиришлар: Каземиро (30), Аспас (38), Кастро (64), Гвидетти (66), Мальо (73), Эрнандес (85), Рамос (85).
Четлатиш: Аспас (62, Сельта).
Мавзуга оид
16:55 / 23.05.2025
«Реал» Карло Анчелотти кетишини эълон қилди
19:12 / 18.05.2025
«Чўксанг каттароқ денгизда чўк». Гулернинг онаси, Мадриддаги саргузаштлари ва зилзиладан омон қолган мухлиси ҳақидаги ҳикояси
12:45 / 27.04.2025
Можароли класико. «Реал» бу сафар жанг таклиф қилди, аммо озроқ етмади
02:38 / 03.04.2025