Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: ЕИ билан визасиз режим сабаб Порошенконинг «оғзи қулоғида»
"112 Украина" телеканали Пётр Порошенко ЕИ давлатлари ва Украина ўртасида виза режимини бекор қилиш ҳақидаги ҳужжатга имзо чекилаётганда хурсанд бўлиб тургани тасвирланган видеони эълон қилди.
Унда Украина президенти хурсандчилигини яшира олмаган, доимий равишда тепага кўтарилган катта бармоқларини кўрсатган, европалик сиёсатчиларни қўлларни сиқишга мажбурлаган.
Аввал хабар қилинганидек, ЕИ ва Украина ўртасида визасиз режим тўғрисидаги қонунни имзолаш маросими Страсбургда чоршанба куни бўлиб ўтди. Ҳужжатга Европарламент раҳбари Антонио Таяни ва ЕИ Кенгашида раислик қилаётган Мальта давлати ИИВ раҳбари Кармело Абела қўл қўйишди.
Ҳужжатга кўра, Украина фуқаролари Шенген ҳудуди давлатлари, шунингдек, Исландия, Лихтенштейн, Норвегия ва Швейцарияда ярим йил ичида 90 кун давомида бўлишлари мумкин. Шу билан бирга, визасиз режим ЕИда ишлаш ёки ўқишга рухсат бермайди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
20:37 / 27.05.2025