Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram’да энди онлайн-тўловларни амалга ошириш мумкин
Telegram мессенжерида Bot Payments онлайн-тўловлар сервиси ишга тушди, деб хабар берди компания ўз расмий сайтида.
Аввалроқ "Ведомости" газетаси, Telegram асосчиси Павел Дуров Instagram’да ботлар ёрдамидаги янги тўловлар сервиси ишга туширилиши ҳақидаги матбуот релизининг хомаки нусхасини эълон қилгани ҳақида хабар берганди.
"Агарда сизда 4.0 версиядаги (ва ундан юқори) Telegram ўрнатилган бўлса, эндиликда тегишли ботлардан товарлар ёки хизматларга буюртма беришингиз мумкин. Эндиликда бу ботлар ўз хабарларига Pay тугмачасини қўшиши мумкин", - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, айни дамда тўловларнинг катта қисми Stripe тизими ёрдамида қайта ишланади, бироқ яқин вақт ичида тўловлар Ҳиндистондан бўлган ишлаб чиқарувчиларга RazorPay, Нигерия, Кения, Гана, Жанубий Африка ва Угандадан бўлганларга эса FlutterWave ҳамда бошқа 190 га яқин давлатда PaymentWall ёрдамида тақдим этилиши мумкин.
Бироқ, компаниянинг таъкидлашича, "Россия учун Яндекс.Деньги ва Qiwi ҳамда Ўзбекистон учун Payme бироз кейинроқ ишга тушади".
Мавзуга оид
23:21 / 24.05.2025
Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади
18:29 / 23.05.2025
Ветнам ҳукумати Telegramʼни блоклашга қарор қилди
18:16 / 23.05.2025
Ветнам ҳукумати Telegramʼни блоклашга қарор қилди
20:25 / 20.05.2025