Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бағдод шаҳри чеккаларида 2та портлаш содир этилди. Қурбонлар бор
Ироқ пойтахти Бағдод шаҳри чеккаларида содир этилган икки портлаш оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди. РИА Новости агентлиги хабарига кўра, яна 20 киши тан жароҳати олган. Бу ҳақда маҳаллий полиция маҳкамаси маълум қилган.
Агентлик маълумотига кўра, иккита автомобилга ўрнатилган бомба портлатилган. Ҳалок бўлганларнинг 4 нафари полиция офицери экани айтилмоқда.
Маълумотларга қараганда, ҳужум полиция маҳкамаси яқинида амалга оширилган.
Ҳозирча, мазкур хунрезлик учун жавобгарликни ҳеч қайси гуруҳ зиммасига олмаган.
Мавзуга оид
19:09 / 15.04.2025
Ироқда кучли қум бўронлари кузатилмоқда. Мамлакатда авиақатновлар тўхтатилди
21:21 / 14.03.2025
Ироқда ИШИДнинг «энг хавфли жангариси» ўлдирилди
17:24 / 03.02.2025
Швеция Қуръонни ёқиб юборган Момика ўлимида гумон қилинганларни озод этди
17:34 / 31.01.2025