Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕОИИ ва Эрон ўртасида эркин савдо зонаси жорий йилдаёқ киритилиши мумкин
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Василий Небензянинг РИА Новости’га берган интервьюсида маълум қилишича, Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Эрон ўртасида эркин савдо зонасини ташкил этиш бўйича музокаралар 11 октябрда, олий даражада ўтадиган кейинги учрашувда якунланиши мумкин.
«ЕОИИнинг олий даражадаги кейинги учрашуви 11 октябрга мўлжалланган. Бизнинг тахминимизча, ўша вақтга қадар музокараларни якунлаймиз ва ЕОИИ ҳамда Эрон ўртасида эркин савдо зонаси ҳақидаги вақтинчалик битимни имзолаш жараёнига киришамиз», - дея айтиб ўтди у.
Дипломатнинг сўзларига кўра, ЕОИИ ва Эрон ўртасида вақтинчалик зона борасидаги музокаралар давом этмоқда. У томонлар апрелда ўз позицияларини мувофиқлаштира олмаганликларидан афсусда эканини билдирди.
«Савдо музокаралари ҳар доим жуда мураккаб... Бизнинг тахминга кўра, бу иш 11 октябрга якунланиши лозим», - дея аниқлик киритди Небензя.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025