Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХВЖ россияликларни 65 ёшгача ишлашга чақирмоқда
Россия ҳукумати пенсияга чиқиш ёшини кўтариши керак, деб ҳисобламоқда Халқаро валюта жамғармаси. Пенсия ислоҳоти меҳнат бозоридаги салбий демографик тенденцияларни юмшатиши мумкин эди, дейилади ХВЖнинг якуний баёнотида. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Россия Пенсия жамғармаси маълумотларига кўра, 2016 йилда мамлакатдаги пенсия олувчилар сони 43,3 млн кишини ташкил этган. Жорий йилда бу рақам 43,9 миллионга етади.
Аввалроқ, "Ведомости" газетаси Стратегик ишланмалар маркази раҳбари Алексей Кудрин президент Владимир Путин учун бу борада стратегияни тақдим этгани ҳақида ёзган эди. СИМга кўра, 2019 йилдан аёлларнинг нафақага чиқишини 63 ёш, эркакларникини 65 ёш деб белгилаш керак.
Бугунги кунда, Россиядаги аёллар 55 ёшдан, эркаклар 60 ёшдан нафақага чиқади. Ўтган йилнинг май ойида қабул қилинган ва 2017 йил 1 январидан кучга кирган қонунда давлат ва маҳаллий ҳокимиятларида ишлаган мулозимларнинг нафақага чиқиш ёшини босқичма-босқич 65 (эркаклар) ва 63 ёш (аёллар) этиб белгилаш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
19:30 / 25.05.2025
Россиялик олигарх мамлакатда пенсияни бекор қилиш таклифи билан чиқди
22:18 / 14.05.2025
“170 дона 200 сўмлик” — Навоийда пенсиянинг бир қисми тангада тўланаётгани айтиляпти
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025