Спорт | 00:12 / 20.05.2017
15772
1 дақиқада ўқилади
«Реал» яна бир юлдуз дарвозабонга кўз тикмоқда
«Реал» раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида дарвозабон сотиб олиш учун жиддий бел боғлаган.
Мадридликларнинг икки асосий трансфер мақсади «МЮ» дарвозабони Давид Де Хеа ва «Челси» посбони Тибо Куртуа бўлиб турибди.
Агар «Реал» мана шу «Атлетико»нинг икки собиқ дарвозабонларидан бирини сотиб олишни уддалай олмаса, «Атлетико»нинг ҳозирги посбони Ян Облакни жамоага таклиф этишни режа қилган.
Аммо словениялик дарвозабоннинг шартномасида товон пули 100 миллион евро деб кўрсатилган ва «Атлетико» бу нархни, айниқса принципиал рақиб учун пасайтирмоқчи эмас.