Видео: Фазлиддин Ғоибназаров иккинчи жангда ҳам ғалаба қозонди
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Фазлиддин Ғоибназаров 20 май куни Нью-Йорк (АҚШ)даги Madison Square Garden аренасида «Кроуфорд — Диас» шоуси доирасида навбатдаги жангини ўтказди.
2016 йилги Олимпия ўйинларининг ғолиби, 25 ёшли Фазлиддин Ғоибназаров (1−0−0, 1 нокаут) 26 ёшли америкалик Агустин Маурасга (6−2−3, 3 нокаут) қарши рингга кўтарилди.
8 раунд давом этган баҳсда ўзбекистонлик боксчининг қўли баланд келди. Ҳакамлар бир овоздан унинг ғалабасини қайд этишди.
Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин Ғоибназаров апрель ойида бўлиб ўтган илк жангида америкалик Виктор Васкесни иккинчи раундда техник нокаутга учратганди.
Видео: Фазлиддин Ғоибназаров профессионал боксдаги илк жангида рақибини нокаут қилди
Мавзуга оид
04:22 / 14.08.2022
Бокс. Зоиров 20-сониядаёқ рақибини нокаутга учратди, Ғоибназаровга 38 сония етарли бўлди
21:18 / 18.03.2022
Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 10-ғалабасига эришди
23:22 / 17.12.2021
Тошкентдаги профессионал бокс кечасида Ўзбекистоннинг 7 вакили ҳам ғалаба қозонди — Мадримов рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этди
20:26 / 05.12.2020